O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОСТИҚ

Tasnif: ’бош остига, ёнбошга қўйиб ётиш учун хизмат қиладиган юмшоқ буюм’. У ё с т и ҳ ҳ а су— янганича анча вақт сукунатга кетди (Ҳамид Ғулом). Бу от қадимги туркий тилда ’узала туш-’ маъносини англатувчи йат- феълининг ’мойиллик’, ’исташ’ маъносини ифодаловчи -сы қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик тс ундошларининг ўрни алмашган (ЭСТЯ, IV, 155), қ ундошининг таъсири билан унинг олдидаги ы унлиси у унлисига (Девон, III, 50), ўзбек тилида а унлиси а унлисига алмашган: (йат- + сы = йатсы-) + қ = йатсық > йастық > йастуқ > йастиқ.