O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОТ

Tasnif: ’ер бағирлаб чўзил-’, ’узала туш-’. Ҳасанали секингина дарича остига ё т и б , ҳужра ичига қулоқ солди (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл йат- тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 386; Девон, И, 362; ДС, 247); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: Бу феълни йай- феълига қиёслаб, улар охиридаги -т , -й қисмлари қўшимчага тенг деган фикр айтилади (ЭСТЯ, IV, 157), лекин уларнинг ва улар қўшилган асоснинг маъноси аниқ таърифланмайди (йа- қисми ’йўнал-’ маъносини англатган бўлиб, -т қисми ’юқоридан пастта’, —й қисми ’ёнга’ йўналишни ифодалаган бўлса керак).