O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОБЛА- II

Tasnif: Бу феъл 'чийир-' маъносини англатадиган тожикча тофтан I феълининг (ТжРС, 397) тоб хозирги замон асосига (ТжРС, 395) ўзбекча -ла қўшимчасини қўшиб ясалган бўлиб, '(ипни) чийириб пишит-', '(сочни) чийириб пишиқ ўр-' маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 194). Ўзбек сўзлашув тилида бу феъл б товушини в товушига алмаштириб товла- тарзида хам айтилади.