O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОҚИМЛИ

Tasnif: ’истараси иссиқ’, ’кишини ўзига тор- тадиган’, ’дидга ёқадиган’. Кичик неварангиз ё қ и мл и бола бўлибди. Бу сифат эски ўзбек тилида ’дидга, таъбга маъқул туш-’ маъносини англатувчи йâқ- феълидан -(и)м қўшимчаси билан ясалган отга -ли қўшимчасини қўшиб ясалган: (йâқ— + им = йâқим) + ли = йâқимли. Худди шундай тузилишли тойимли, йуқумли каби баъзи сўзларда бўлганидек, йâқимли сўзида ҳам йарм қисми мустақил ишлатилмайди; йâқимли сўзини йâқимтай сўзи билан қиёслаганда йâқим қисми аниқ ажралади.