O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОҒ

Tasnif: ’мой модда’. Хотин-қизлар кув пишиб, ё ғ ажратмоқда (Садриддин Айний). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от йа:ғ тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 59), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, III, 175; ДС, 223); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йа:ғ >йағ > йâғ. Бу сўз асли ’мой ажрат-’ маъносини англатган йа:- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган дейилади