O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАФАҚОН

Tasnif: Бу от ПРСда [хафаган] ва [хафаган] шаклларида келти- рилиб, 'юрак ўйноғи', 'кон томирларининг сиқилиши', 'кон харакатланишининг тўсилиши' маъноларини англатиши айтилган (195); ТжРСда хафақон шаклида келтирилиб "мед. астма, удушье" деб изоҳланган (421). ЎТИЛда биринчи маъно деб 'мунгли', 'ғамгин' маъноси, иккинчи маъно деб 'қон босими ортиши туфайли юз берадиган касаллик' маъноси таъкидланган (ЎТИЛ,II, 321). Бу от таркибидаги хафа қисмининг маъноси аник, лекин қон, гон, гон қисмларининг маъноси луғатларда изохданмаган. Бу от 'қон босимининг кўтарилиши билан юз берадиган касаллик' маъносини англатади дейиш тўғри.