O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХИЗМАТКОР

Tasnif: Бу от 'меҳнат' маъносини англатадиган арабча хизмат отига (АРС, 213) тожикча -кор қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'кимнингдир шахсий иш-юмушини бажарадиган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ,11, 323). ТжРСга бу от -кор қўшимчасининг -гор шакли билан ясалган хизматгор шаклида киритилган (ТжРС, 422).