O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОМТАЛАШ

Tasnif: Бу от тожикча хом сифати билан (к.) 'текинга бериш' маъносини англатадиган форсча [шалаш] отидан (ПРС, 129) тузилган бўлиб, ўзбек тилида талош қисми таркибидаги о(а) товуши а товушига алмаштирилган; Асли хомталош оти 'жонлиқ сўйиб, гўшт-ёғини текинга улашиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 330). Товуш ўзгариши натижасида юзага келган хомталаш оти - 'кўлга тушган нарсаларни тортқилаб олиб кетиш' маъносини англатадиган бошқа от. Бундай англашилмовчилик воқе бўлмаслиги учун тожикча отни хомталош товуш таркибини сақлаб ёзиш ва айтиш ўринли.