O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУВ

Tasnif: ’сув билан ишқаб тоза қил-’. Ҳаёт қозонни ю в д и - ю, қопқоғини ёпиб, кириб кетди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли йу:- тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 238), кейинроқ у: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, III, 74; ДС, 277); ўзбек тилида йу- очиқ бўғини в ундоши билан ёпиқ бўғинга айлантирилган: йу:- > йу- > йув-.