O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУВОШ

Tasnif: ’шўхлик қилмайдиган’, ’мўмин-қобил’. Дадам жуда ю в о ш, ширин сўз чол эди (Ойбек). Бу сифат қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’тинчлан- тир-’ маъносини англатган йава- феълидан (ДС, 248: йава + л ’успакаиваться’) -ш қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 52; Девон, III, 18; ДС, 248); ўзбек тилида в ундошининг таъсири билан биринчи бўғиндаги а унлиси у унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган; йава- + ш = йаваш > йувâш. Сўзлашув нутқида бу сўз йâввâш тарзида талаффуз қилинади, бунда в ундоши қатланади, а унлилари â унлиларига алмашади: йава- + ш = йаваш > йавваш > йâввâш.