O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАБАҚ

Tasnif: ’Жуссаси катта, дуркун’ (товуқ, хўроз ҳақида). Баланд тутдан қичқирганда б а б а қ хўроз.. (Ғафур Ғулом). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’ота’, ’отанинг отаси’ каби маъноларни англатган баба (< ба:- ба) отининг (ДС, 76) ’катта’ маъносидан кичрайтириш- эркалаш маъносини ифодаловчи -қ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: баба + қ = бабақ > бäбäқ.