O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУВҒУЧИ

Tasnif: ’мурдани ювиб, кафанлайдиган киши’. Унинг ҳайратда очиқ қолган оғиз ва кўзларими ювғучи тахтада юмди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз эски ўзб ек тилида йув- феълининг -ғу қўшимчаси билан ҳосил қилинган сифатдош шаклидан шахс оти ясовчи -чы қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йув- + ғу = йувғу) + чы = иувғучы > йувғучи. Сўзлашув нутқида бу сўз ювукчи тарзида айтилади, бунда ғу товушлари ўрин алмашиб ғ ундоши ч ундошининг таъсири билан қ ундошига алмашади: йувғучи > йувуғчи > йувуқчи. Йувуқчи сўзини бошқача талқин этиш ҳам мумкин: йув- феълидан -(у)қ қўшимчаси билан ясалган отга шахс оти ясовчи -чи қўшимчаси қўшилган: (йув- + уқ = йувук) + чи = йувуқчи.