O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУГУР

Tasnif: ’чоп-\ ’ирғишлаб бирор йўналишда тез ҳаракат қил-’. Бузоқнинг ю г у р г а н и сомонхонагача (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл йӱгӱр- тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 390; Девон, III, 76; ДС, 284); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: йӱгӱр— > йугур—. Маҳмуд Кошғарий бу феъл ’қаттиқ чоп-’ маъносини англатишини таъкидлайди (Девон, III, 76).