O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЖАР

Tasnif: ’бўйсунган ҳолда амалга ошир-’, ’ижро эт-’. Бу топшириғингизни б а ж а р и ш осон бўлмади. Бу сўз асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’амал, фаолият’ маъносини англатган бажа отидан -р қўшимчаси билан ясалган деб тахмин қилинади (ЭСТЯ, II, 92); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: бажа + р = бажар- > бäжäр-.