O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУЛДУЗ

Tasnif: ’кечаси осмонда нур сочувчи нуқта бўлиб кўринадиган коинот жисми’. Бугун ҳаво очиқ , ю л - д у з тўла осмон. Бу от қадимги туркий тилда нурланишни (ялтирашни) ифодаловчи йалт, йулт тасвир сўзидан ы қўшимчасининг -у шакли билан ясалган феълга -з қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, IV, 280; ПДП, 390); қўшимча қушилганидан кейин т ундоши д ундошига алмашган (Девон, III, 47; ДС, 278): (йулт + у = йулту-) + з = йултуз > йулдуз.