O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАВОДОР I

Tasnif: Бу от 'бирор мақсадга интилиш' маъносини англатадиган арабча ҳаво отига (АРС, 862) 'эга бўл-' маъносини англатадиган тожикча доштан феълининг (ТжРС, 137) дор хозирги замон асосини (ТжРС, 136) қўшиб хосил килинган бўлиб, ПРСда ’тарафдор' (599), ТжРСда 'тарафдор', 'севувчи' маъносини (494) англатиши айтилган; ўзбек тилида бошқача маънони — 'раққоса, хонанда, созандага тўй, зиёфат эгалари, меҳмонлар томонидан миннатдорлик йўсинида бериладиган пул, совға' маъносини англатиши айтилган (ЎТИЛ, II, 670).