O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУМШОҚ

Tasnif: қўл ботадиган’, ’осон эзиладиган’. У беихтиёр тўшакдай ю м ш о қ майсазорга ўтириб қолди (Суннатилла Анорбоев). Бу сифат қадимги туркий тилда ’юмшоқ ҳолатга кел-’ маъносини англатувчи йумша- феълидан (ПДП, 390; Девон, III, 321; ДС, 279) -қ қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 390; Девон, III, 51; ДС, 279); ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: йумша- + қ = йумшақ > йумшâқ.