O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУПАТ

Tasnif: ’овут-’, ’таскин топтир-’. Мени ғалаба ва халқимизнинг бахти ю п а т а д и (Уйғун). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’эътибор бермай қўй-’ маъносини англатган йуба- феълига (ДС, 277) орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 240; ДС, 277); кейинчалик б ундоши п ундошига, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: йуба- + т = йубат- > йупат- > йупäт-. Ҳозирги ўзбек тилида йупä- феъли мустақил ишлатилмайди, лекин йупäн- феъли билан қиёсланганда -н, -т қўшимчалари аниқ ажралади.