O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЙТАЛ

Tasnif: ’Қисир қолган урғочи от’. Қашқа б а йт а л н и гўштга топшириб юбордик. Бу от асли қадимги туркий тилдаги ’ёйил- маъносини англатган баз- феълининг бай- шаклига (ЭСТЯ, II, 35) -(ы)т-орттирма қўшимчасини ва кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -л қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: {[(баз > бай-) + ыт = байыт—] + а = байыта—} + л = байытал > байтал > бäйтäл. А.М.Шербак байтал сўзининг этимологияси ноаниқ эканини айтиб, бу сўзни қавслар ичида бай-та-л тарзида уч қисмга ажратиб, бай қисмини исм, -та қисмини феъл ясовчи қўшимча, -л қисмини от ясовчи қўшимча дейди (ИРЛТЯ, 89).