O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУҚОРИ

Tasnif: ’тепа томонда жойлашган’, ’устки’. Қори .. битта—битта қадам босиб, ю қ о р и г а чиқиб кетди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз қадимги туркий тилдаги баландда жойлашган’ маъносини англатувчи йуқ сифатига (Девон, III, 10) жўналиш келишигининг қадимги -қару қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик ёнма-ён келган қ ундошларидан бири талаффуз қилин- май қўйган, қ ундоши кетидаги а унлиси â унлисига, сўз охиридаги у унлиси и унлисига алмашган: йуқ + қару = йуққару > йуқару > йуқâри.