O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎЙ

Tasnif: ’ўзича маъно бер-’, ’шундай бўлса керак деб уйла- . Сувонжон чолнинг жим бўлиб қолганини жаҳлдан тушдига й ў й и б: "Ўтоғаси, қўчқорларни ҳайдаб кетаверайми?" — деб сўради секин (Суннатилла Анорбоев). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган бу феъл асли йор- тарзида (ДС, 274) ва йöр- тарзида (ДС, 276) талаффуз қилинган, кейинчалик йор- шакли охиридаги р ундоши й ундошига алмашган: йор- > йой-. Бу феъл дастлаб ’еч-’ маъносини англатган бўлиб, изоҳла—’, ’тушунтир—’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан (ЭСТЯ, IV, 224).