O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЛИҚ

Tasnif: ’Ойқулоқлари билан нафас оладиган, сузгичли сув жонивори’. Бу йил б а л и қ ови эрта бошланди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’намлик’, ’сув’ маъносини англатган ба:л отининг (ЭСТЯ, И, 60) бал шаклига -ы қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан -қ қўшимчаси билан ясалган бўлиб, асли ’сувда яшайдиган жонивор’ маъносини англатган (ПДП, 368; Девон, I, 360; ДС, 80); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(ба:л > бал) + ы = балы-] + қ = балық > балиқ.