O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎЛОВЧИ

Tasnif: ’йўлда кетаётган киши’. Кўчаларда йўловчилар сийраклашди (Суннатилла Анорбоев). Бу сўз ўзбек тилида йол отидан -а қўшимчаси билан ясалган феълнинг -в қўшимчаси билан ҳосил қилинган ҳаракат номи шаклига шахс оти ясовчи -чи қўшимчасини қўшиб ясалган; в ундошининг таъсири билан а унлиси â унлисига алмашган: [(йол + а = йола-) + в = йолав] + чи = йолавчи > йолâвчи.