O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎЛЧИ

Tasnif: ’йўлда кетаётган киши’. Якка й ў л ч и манзилга етолмайди (Сайид Аҳмад). Бу сўз қадимги туркий тилда ’қатнов учун хизмат қиладиган сатҳ’ маъносини англатувчи йол сўзига шахс оти ясовчи -чы қўшимчасини қўшиб ясалган (ДС, 271); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йол + чы = йолчы > йолчи. Бу сўз асли ’йўл кўрсатувчи’ маъносини англатади (ДС, 271), ’йўлда кетувчи’ маъносини англатиш учун ишлатилиши ўринли эмас (ЎТИЛ, I, 354), чунки бундай маънони йолавчи сўзи, ’йўл қурувчи’ маъносини эса йолсаз сўзи англатади.