O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎРТ

Tasnif: ’йирик қадам ташлаб тез ҳаракатлан-’. От бошини силкиб .. й ў р т и б кетмоқда (Сайид Аҳ- мад). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’маълум сатҳ бўйлаб ҳаракатлан-’ маъносини англатган йор- феълига кучайтириш маъносини ифодаловчи -т қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, III, 440): йор- + т = йорт-. Бу сўзни -т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган деб изоҳлаш ҳам мавжуд (ЭСТЯ, IV, 227; ДС, 275).