O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎСИН I

Tasnif: ’усул’, ’тарз’, ’тариқа’. Бой .. аввалги й ў с и н д а, лекин оҳистароқ гапира бошлади (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз йосун тарзида талаффуз қилинган (ДС, 275), ўзбек тилида у унлиси и унлисига алмашган: йосун> йосин. Бу сўз туркий ва мўғил тилларига муштарак деб қаралади, лекин таркиби аниқ изоҳланмайди (ЭСТЯ, IV, 32). Бу сўз охиридаги -(у)н қисми от ясовчи қўшимча экани кўриниб турибди, бироқ ясаш асоси аниқ эмас (Ясаш асоси бўлиб ’йўл-йўриқ кўрсат-’ маъносини англатган феъл хизмат қилган бўлса керак).