O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎСИН II

Tasnif: ’зах ер, тош, дарахт устида ўсадиган илдизсиз майда ўсимлик’. Катта тош устини й ў с и н қоплабди. Бу сўз асли йосун тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, IV, 231), ўзбек тилида у унлиси и унлисига алмашган: йосун > йосин. Бу сўз таркибида от ясовчи -(у)н қўшимчаси мавжудлиги кўриниб турибди, лекин ясаш асоси бўлиб келган сўз (феъл) аниқ эмас (Бу сўз ’нам ҳолатда бўл-’ маъносини англатган феъл бўлса керак, чунки бу ўсимлик нам жойда пайдо бўлади).