O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙЎҚОТ

Tasnif: ’йўқ ҳолатга келтир-’. Йўлчи этикни турмада йўқотган (Ойбек). Бу феълни йоқ сўзи билан ’қил-’ маъносини англатувчи эт- феълининг бирлашуви натижасида юзага келган деб тушунтириш мавжуд: йоқ + эт- = йоқэт- > йоқат- > йоқат-. Бизнингча, қадимги туркий тилда йоқ сўзидан аввал -а қўшимчаси билан феъл ясалган ва унга -т орттирма қўшимчаси қўшилган (ДС, 273), кейинчалик ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: (йоқ + а = йоқа-) + т = йоқат- > йоқâт-.