O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕЛГИНДИ

Tasnif: бошқа юртдан келган'. Бош суқма элнинг эзгу ишига, келгинди! (Асқад Мухтор). Бу сўз асли қадимги туркий тилда ҳам 'бошқа жойдан яқинлашиш томонга ҳаракатлан—' маъносини англатувчи кил— > кел— феълига дастлаб кучайтириш ('давомли') маъносини ифодаловчи —(и)к қўшимчасини, кейин ўзлик маъносини ифодаловчи — (и)н қўшимчасини, сўнгра -ди сифатдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, л ундошидан кейинги к ундоши г ундошига алмашган: [(кел— + ик = келик—) + ин = келикин-] + ди = келикинди > келкинди > келгинди.