O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕЛИН

Tasnif: турмушга чиқаётган ёки яқинда чиққан аёл'. Куёв билан к е л и н менинг олдимда, ҳозир боради (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз асли қадимги туркий тилда ' бошқа жойдан яқинлашиш томонга ҳаракатлан—' маъносини англатувчи кел— феълидан от ясовчи —(и)н қўшимчаси билан ясалган дейилади (Девон. Индекс, 428: -in - от: kelin): кел- + ин = келин. Бу қўшимчани си — фатдош ясовчиси деб изоҳлаш ҳам мавжуд (ЭСТЯ, III, 17); унда бу сўз асли белги маъносини англатиб (келин бола бирикмасидаги каби), кейинчаликкина отга айланган бўлади.