O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕЛИШ- II

Tasnif: ҳар икки томонни қаноатлантирувчи ечимни топиб, ўзаро рози бўл—'. Олдин нархини келишиб о л а й л и к. Бу сўз кел— феълидан бирга — лик маъносини ифодаловчи — (и)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган: кел— + иш = келиш— II. Бунда асли ҳар икки томоннинг бир-бирига қарата ён босиб ҳаракатланиши назарда тутилади. Ўзбек тилидаги келишик сўзи асли ана шу келиш— II феълидан — (и)к қўшимчаси билан ясалган.