O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕНЖА

Tasnif: энг кейин туғилган (фарзанд)'. Дўстим к е н ж а ўғлини ҳали уйлантиргани йўқ. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’ охир', тугаш қисми' маъносини англатган кед отидан (ДС, 292) -(и)н қўшимчаси билан ясалган равишга (Девон, I, 230) -чи қўшимчасини қўшиб ясалган; аввал д ундоши й ундошига алмашган, сўнгра йи товушлари талаффуз қилинмай қўйган; овоздор н ундоши таъсири билан ч жарангсиз ундоши ж ундошига, иккинчи бўғиндаги и унлиси ä унлисига ал— машган: (кед + ин = кедин) + чи = кединчи > кейинчи > кенчи > кенжи > кенжä.