O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕР

Tasnif: — ' орасини оч'. Чол ҳатто бесўнақай қўлининг панжасини к е р и б, ҳарбийча салом ҳам бериб қўйди (Шуҳрат). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли 'ораси очил—' маъносини англатган кий— феълидан — (и)р ортгирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган [ССТТН, II, 175: kiur- mek .. (пон. форма от киймек)]; кейинчалик йи товушлари талаффуз қилинмай қўйган, и унлиси е унлисига алмашган (Девон, И, 15): кий- + ир = кийир- > кир¬> кер—.