O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕРАГА

Tasnif: ўтовнинг гардишга ўхшаш девори'. .. Шерали ўтирган утов .. керагалари зорланаётгандай гижирлар эди (Суннатилла Анорбоев). Бу от қадимги туркий тилда 'орасини оч—’ маъносини англатувчи кирт- феълидан (ССТТН, II, 175) кучайтириш маъносини ифодаловчи -ä қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -кӱ қўшимчасини қўшиб ясалган (ПДП, 393); кейинчалик и унлиси е унлисига, учинчи бўғиндаги к ундоши г ундошига (ЭСТЯ, III, 25), узбек тилида ӱ унлиси ä унлисига алмашган: (кир— + ä = кирä-) > + кӱ = кирäкӱ > керäгӱ > керäгä.