O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕТМОН

Tasnif: махсус тузилишли ер чопиш қуроли. Кузда томорқани к е т м о н б и л а н чопгандан кўра белкурак билан ағдарган маъқул. Бу от қадимги туркий тилдаги кир— > кер— феълининг 'бир-биридан ажрат-' маъносидан (Девон, II, 15; ЭСТЯ, III, 23: гер- 3) 'такрор' маъносини ифодаловчи —(и)т қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -мäй қўшимчасини (Девон. Индекс, 440) қўшиб ясалган, кейинчалик қатор келган уч ундошдан (ртм) биринчиси талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 416); ўзбек тилида ä унлиси â унлисига алмашган: (кир- > кер—) + ит = керит-> керт— + мäй = кертмäн > кетмäн = кетмâн.