O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЕЧИР— II

Tasnif: гуноҳидан ўт—'. Агар ўз сўзларим билан кўнглингизга озор берган бўлсам, мени кечиринг. Бу феъл ўзбек тилида кеч— феъли 'ўт—' маъноси билан қатнашган воз кеч— бирикмасидан ўсиб чиққан. Бир қошиқ қонидан кеч— гуноҳидан кеч- каби бирикмалар таркибидаги бу феъл ўзи мустақил ишлатила бошлаганидан кейингина унга —(и)р қўшимчаси қўшилган. Кечиринг, Кечирасиз кабилар шу феълнинг мурожаат шакллари сифатида кейинчалик юзага келган.