O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КИЙ

Tasnif: баданни бирор мато билан қопла— Ғуломжон апил-тапил кийимларини к и й д и (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли каз— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 445), сўнгра кей- шакли юзага келган (ДС, 294); кейинчалик е унлиси и унлисига алмашган: каз- > кей- > кий-. Асли бу феъл 'қопла—' 'ёп—' маъносини англатган; ҳозирги маъносини кейинчалик, маънода торайиш, хосланиш воқе бўлганидан кейин англата бошлаган.