O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КИЙИМ

Tasnif: баданни беркитиш учун кийиладиган, махсус тикилган мато'. ..бир йигит кийимига ўтирган чанғ-тўзонни қоқар эди (Абдулла Қодирий). Бу от қадимги туркий тилда ' баданни мато билан қопла-' маъносини англатган каз— феълидан (Девон, III, 445) —(и)м қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 392), кейинчалик й унлиси е унлисига (ДС, 295) ва бу унли ўз навбатида и унлисига, з ундоши й ундошига алмашган: каз- + им = казим > кейим > кийим.