O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КИМСА

Tasnif: қандайдир бир одам'. Бу номаълум к и м с а оёқ учи билан юриб келди-да, мўралаб айвонга қаради (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли ким ерса шаклида ишлатилган (ДС, 307); бир сўзга бирлашиш жараёнида кимирса шаклига ўтган (ПДП, 394), охири иккинчи бўғиндаги ир товушлари талаффуз қилинмай қўйган: ким ерса > кимирса > кимса.