O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КИЧИК

Tasnif: ҳажми, ўлчами меъёрдан оз'. К и ч и к — к и ч и к станцияларда ҳам унинг поезднинг йўлига қизил фонарь кўндаланг бўлаверади (Иброҳим Раҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат дастлаб кичиг (ПДП, 394; ДС, 306), кичӱг (ДС, 306) тарзида, кейинчалик кичик тарзида (Девон, I, 371) талаффуз қилинган; ҳозирги ўзбек тилида кичик тарзида, шеваларда кичий тарзида ҳам талаффуз қилинади, бунда г—к—й товуш алмашуви воқе бўлади. Баъзи туркий тилларда бу сўз охирги ундошсиз кичи тарзида ҳам талаффуз қилинади (ССТТН, II, 174). Аслида кичик сифати кичи- феълидан -к қўшимчаси билан ясалганига шубҳа йўқ, лекин манбаларда кичи— феъли ўз аксини топмаган.