O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КУЛИМСИ[Н]

Tasnif: кулаётганга ўхшаш ҳолатда бўл—Моҳлар ойим кулимсиди (Абдулла Қодирий). Бу сўз асли 'хурсандлик, завқ—шавқ ҳолатини ифодаловчи овозлар чиқар— маъносини англатувчи кӱл— феълидан — (ӱ)м қўшимчаси билан ясалган ҳолат отига 1 мойиллик (истак)' маъносини ифодаловчи —си қўшимчасини қўшиб ясалган феъл бўлиб, кейинчалик унга 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —н қўшимчаси ҳам қўшилган (Девон, II, 302; ЭСТЯ, III, 100); ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: [(кӱл— + ӱм = кӱлӱм) + си = кӱлӱмси-] + н = кӱлӱмсин— > кулимсин—. Ҳозирги ўзбек тилида бу тур сўзлар қисмларга кулимсин тарзида ажратилади.