O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КУНДУЗ

Tasnif: сутканинг ёруғ қисми'. Шу булутлар тунда йиғилиб, к у н д у з тарқалиб турибди (Ҳамид Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли кӱндӱз, кӱнтӱз тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 397; ДС, 327,328), кейинчалик ўзбек тилида ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолиб, КУНАУЗ шакли сақланган. Бу сўзнинг кӱн қисми 'қуёш' маъносини англатувчи сўз экани шубҳасиз, лекин -дӱз қисми қўшимча ёки сўзга тенг экани ва ифодалаган маъноси ноаниқ. Бу қисмнинг баъзи тилларда унлилар уйғунлигига бўйсунмай —диз (—тиз) шаклида ишлатилиши (ЭСТЯ, III, 103) уни сўзга тенг дейиш учун ҳуқуқ беради (' қисм' маъносини англатувчи от бўлса керак).