O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КУЧАН

Tasnif: ортиқча куч билан ҳаракат қил-'. Ҳомид ҳануз қўлини бўшатишга к у ч а н а р э д и (Абдулла Қодирий). Бу сўз асли қадимги туркий тилда 'қувват' маъносини англатувчи кӱч отидан (Девон, III, 132; ДС, 322) —ä қўшимчаси билан ясалган феълга (Девон, III, 274; ДС, 323) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, II, 183; ДС, 323); ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кӱч + ä = кӱчä-) + н = кӱчäн- > кучäн-.