O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЎЗЛА— II

Tasnif: мўлжалга ол-'. Пала-партиш отавермай, к ў з л а 6 от. Бу феъл асли 'ўқ отиш қуролида нишонга олиш мосламаси', ' қоровул' маъносини англатган кез отидан (ЭСТЯ, III, 12) —лä қўшимчаси билан ясалган (Девон, III, 314); кейинчалик е унлиси о унлисига алмашган, ўзбек тилида бу унлининг юмшоқлик белгиси йўқолган: кез + лä = кезлä-> козлä— > козла—. ЎТИЛда бу феъл хато равишда 'бирор мақсадга эришишни назарда тутиб ҳаракат қил—' маъносини англатувчи феълнинг иккинчи маъноси сифатида берилган (I, 412), ваҳоланки ясаш асоси тамоман бошқа бўлган бу феъллар ҳозирги ўзбек тилида омоним деб қаралиши лозим.