O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КЎКРАК

Tasnif: аёл кўксидаги эмизиш аъзоси ’, ' кўкси. .. ҳўл сочиқ билан к ў к р а к, бўйин ва ягринларини обдан ишҳалаб, .. (Шуҳрат). Бу от асли қадимги туркий тилдаги 'эм—' маъносини англатган кöк— феълининг (ЭСТЯ, III, 55) —(ӱ)р орттирма қўшимчасини олган шаклидан — (ä)к қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (кöк- + ӱр = кöкӱр-) + äк = кöкӱрäк > кöкрäк > кокрäк.