O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУРУНКАЛИ

Tasnif: бетўхтов', 'узлуксиз. Уч кун давомида сурункали ёмғир ёғди. Бу сўз эски ўзбек тилида сӱр- феълининг ўзликт маъносини ифодаловчи (ӱ)н қўшимчасини олган шаклидан (ТРС, 556) -ка қўшимчаси билан ясалган отга —ли қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: [(сӱр— + ӱн = сӱрӱн-) + ка = сӱрӱнка] + ли = сӱрӱнкали > сурункали. Бу сўз ўрнига баъзан сурунка сўзини ишлатиш ҳам учрайди.