O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТИЛА

Tasnif: истак-хоҳиш билдир-'. Бировга ўлим тилагунча ўзингга умр т и л а (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл 'таъм—маза билиш, нутқ товушларини ҳосил қилиш аъзоси' маъносини англатувчи тил отидан -а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, III, 232): тил— + а = тила-. Дастлаб 'гапир—', ' изҳор қил-' маъносини англатган бу феъл (Девон, III, 286) кейинчалик 'истак-хоҳиш билдир-' маъносини англата бошлаган (Девон, III, 287): маънода торайиш, хосланиш воқе бўлган.