O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОПТА

Tasnif: оёқ билан бос-’, 'поймол қил-. Бизни, сени қўриқлайман деб урушга кетган эрингнинг соф муҳаббатини топташга қандай кўнглинг бўлди? (Саида Зуннунова). Бу феъл асли қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, 'босиш', ' поймол қилиш' маъносини англатган тап отидан —ла қўшимчасининг -та шакли билан ясалган (ЭСТЯ, III, 112); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: тап + та (< ла) =тапта— > тâптä —.