O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙТ

Tasnif: маълум нуқтага бориб, кейин ўзи ҳаракат бошлаган нуқтага йўнал—У уйга хийла таъби очилиб қ а й т д и (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз эски ўзбек тилида қадимги туркий тилдаги ' орқа томонга ўгирил-' маъносини англатган қай— феълидан (Девон, III, 263; ДС, 406) кучайтириш маъносини ифодаловчи —(ы)т қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ДС, 407: қайыт-); кейинчалик ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган (ССтГН, II, 31; КРС, 323), а унлиси ä унлисига алмашган: қай- + ыт =қайыт- > қайт- > қäйт-. .