O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЗҒАН

Tasnif: бирор нарсани кимгадир беришга оғрин—'; 'рашк қил-'. Айрон сўраб келгандан челагингни ҳам қизғанма (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли ' ниманидир бирор нарса орасида куч билан сиқ-' маъносини англатувчи қыс- феълига (Девон, II, 18; ДС, 447: қыс- I ' сжимать, сдавливать, стискивать') кучайтириш маъносини ифодаловчи -ға қўшимчасини ва 'ўзлик' маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, II, 291; ДС, 447); кейинчалик с ундоши ғ ундошининг таъсирида з ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (қыс— + ға = қысға—) + н = қысған- > қызған- > қизғäн-.